244 модда жиноят кодекси мода узбекистан
Қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди
ИИВ қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан Маъмурий кодексга ўтказишни таклиф қилди. Агар тузатишлар кучга кирса, бу ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари ҳам ўзгаради.
Ҳужжатда Жиноят кодексининг 109-моддасини (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) чиқариб ташлаш ва уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 3-қисмига (баданга енгил шикаст етказиш) ўтказиш назарда тутилмоқда.
Ҳозирги вақтда Жиноят кодексига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ички ишлар вазирлигининг тушунтириш хатида таъкидланганидек, ички ишлар органлари томонидан 2018 йилда Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича 1512 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан 311 таси (20.5%), 2019 йилнинг 10 ойида эса 771 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан 122 таси (15.8%) тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилган.
«Бугунги кунда аксарият хорижий давлатлар қонунчилигида ушбу турдаги жиноят жиноят қонунчилигидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритилганлигини кўриш мумкин. Хусусан, Қозоғистон Республикасининг 2017 йил 3 июлдаги 84VI-сон Қонунига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 108-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига 731-модда сифатида киритилган», — дейилади лойиҳада. Муҳокамалар 23 январгача давом этади.
Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси
1. /цзбекистон республикаси жиноят кодекси.doc | Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси |
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
ХVII боб. Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар
242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш
Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (легаллаштириш)
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулкни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, жиноий фаолият натижасида олинган мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкга нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
244-модда. Оммавий тартибсизликлар
Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар — оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади.
Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш
Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда контрабанда қилиш —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
247-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) босқинчилик йўли билан;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
248-модда. Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.
249-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
250-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
251-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) босқинчилик йўли билан;
в) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд жўнатиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларни бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
252-модда. Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш —
олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
253-модда. Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Радиоактив материалларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар билан муомалада бўлишнинг бошқа қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
254-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Радиоактив материалларга, яъни қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари тарқатувчи манбаларга, радиоактив модда ёки ядро материалларига қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
255-модда. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
256-модда. Тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш
Илмий тадқиқот ёки синов тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
а) хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахс томонидан содир этилган бўлса;
б) кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
257-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса,—
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
258-модда. Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
259-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
XVIII боб. Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар
260-модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспорт воситасининг ҳаракат ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортини бошқарувчи шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш
Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
263-модда. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш
Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти воситалари, алоқа йўллари, улардаги иншоотлар, сигнализация қурилмалари, алоқа ёки бошқа транспорт ускуналарини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёхуд уларни бошқа усулда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
264-модда. Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш
Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
265-модда. Халқаро учиш қоидаларини бузиш
Рухсатномада кўрсатилган учиш йўналишига, қўниш жойларига, ҳаво дарвозаларига, учиш баландлигига риоя қилмаслик ёки халқаро учиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
266-модда. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
267-модда. Транспорт воситасини олиб қочиш
Транспорт воситасини олиб қочиш —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
268-модда. Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш
Йўловчи, пиёда, велосипед, от-улов транспортининг ҳайдовчиси ёки йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари томонидан, ушбу Кодекснинг 261-263, 265 ёки 266-моддаларида назарда тутилган шахслардан ташқари, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини ёки барча турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
269-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш
Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада тегишли рухсатсиз ер ости ва ер усти коммуникациялари ўтказиш, уларни таъмирлаш, бу ишларни бажаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қилмаслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотлар ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарсаларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
XIX боб. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар
270-модда. Тақиқланган экинларни етиштириш
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) катта экин майдонида содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
271-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб;
е) тамагирлик йўли билан;
ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
273-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш —
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
274-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш
Гиёвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида;
в) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
275-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
276-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
XX боб. Жамоат тартибига қарши жиноятлар
Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб:
б) бир гуруҳ шахслар томонидан;
в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
г) ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
д) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб;
в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда;
г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
278-модда. Қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш
Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
280-модда. Буйруқни бажармаслик
Буйруқни эҳтиётсизлик орқасида бажармаслик кўп миқдорда зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат юзасидан чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
281-модда. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш
Бошлиққа, шунингдек ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
282-модда. Бошлиқни қўрқитиш
Жанговар вазиятда бошлиқни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, бундай ҳаракат амалга оширилиши учун етарли асослар мавжуд бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
283-модда. Баданга шикаст етказиш
Бошлиқни дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш у ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан ёки бажараётган вақтда содир этилган бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Баданга оғир шикаст етказиш, шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
284-модда. Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши
Бўйсунувчининг ўз бошлиғини, шунингдек, бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши шундай ҳаракатлар учун интизомий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
285-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни мунтазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки ўртача оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш —
олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мародёрлик, яъни ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаш —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХII боб. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар
287-модда. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш
Муддатли хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек, ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хизматга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кеча-кундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслиги, шундай қилмишлар учун интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек узрли сабабларсиз белгиланган муддатдан ўн кеча-кундуздан ортиқ, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойига етиб келмаслиги —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, хизматга белгиланган муддатдан узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслик ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, муддатидан қатъи назар, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Дезертирлик, яъни ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
289-модда. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб кетиш
Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командирнинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркибидаги шахс томонидан ташлаб кетилиши —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
290-модда. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш
Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш, яъни ҳарбий хизматчининг ўз баданига бирон шикаст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаши ёки бу вазифаларни бажаришдан бош тортиши —
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
291-модда. Қоровул хизматини ўташ қоидаларини бузиш
Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул таркибига кирган шахс томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, башарти, мазкур қоровул бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд уч ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
а) баданга оғир шикаст етказилишига;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
292-модда. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш
Ички хизмат устави қоидаларини, шунингдек, гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, тегишли хизмат бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
293-модда. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш
Жанговар навбатчиликни ўташ (жанговар хизмат) қоидаларини бузиш қўриқланаётган объектларга зарар етказилишига ёки жанговар топшириқ бажарилмай қолишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш Ўзбекистон Республикасига тўсатдан қилинган ҳужумни ўз вақтида пайқамаганлик ёки даф этмаганликда ифодаланса, шунингдек, оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
294-модда. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш
Чегарачилар наряди таркибида бўлган шахснинг чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиши чегаранинг дахлсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) қонунга хилоф равишда чегарадан ўтишга;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХIII боб. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар
295-модда. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш
Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, яъни муддатли хизмат ҳарбий хизматчисининг шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиши, фойдаланиш учун бировга бериши ёки гаровга қўйиши —
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида уларни йўқотиш ёки ишдан чиқариш, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
296-модда. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш
Қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, ҳарбий техника ёки бошқа ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
297-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, ўқ-дори, портловчи, радиоактив ёки бошқа модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир шикаст етказилишига;
б) оғир шикаст етказилишига;
в) одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
299-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш
Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳалокат юз беришига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
300-модда. Кемани бошқариш қоидаларини бузиш
Кемани бошқариш қоидаларини бузиш кеманинг ҳалокатга учрашига ёки унга жиддий шикаст етказилишига, одамлар ҳалок бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХIV боб. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари
301-модда. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги
Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб, содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
302-модда. Хизматга совуққонлик билан қараш
Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаларига нисбатан пала-партиш ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши туфайли бу вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.