жиноят кодекси 105 мода
Қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди
ИИВ қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан Маъмурий кодексга ўтказишни таклиф қилди. Агар тузатишлар кучга кирса, бу ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари ҳам ўзгаради.
Ҳужжатда Жиноят кодексининг 109-моддасини (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) чиқариб ташлаш ва уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 3-қисмига (баданга енгил шикаст етказиш) ўтказиш назарда тутилмоқда.
Ҳозирги вақтда Жиноят кодексига кўра, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ички ишлар вазирлигининг тушунтириш хатида таъкидланганидек, ички ишлар органлари томонидан 2018 йилда Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича 1512 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан 311 таси (20.5%), 2019 йилнинг 10 ойида эса 771 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан 122 таси (15.8%) тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилган.
«Бугунги кунда аксарият хорижий давлатлар қонунчилигида ушбу турдаги жиноят жиноят қонунчилигидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритилганлигини кўриш мумкин. Хусусан, Қозоғистон Республикасининг 2017 йил 3 июлдаги 84VI-сон Қонунига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 108-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига 731-модда сифатида киритилган», — дейилади лойиҳада. Муҳокамалар 23 январгача давом этади.
Жиноят кодекси 105 мода
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:
179-модда (Сохта тадбиркорлик) чиқариб ташланади;
182-модда (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят иши қўзғатилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида божхона тўловларини тўлиқ тўласа, жавобгарликдан озод этилади»;
192-модда (Рақобатчини обрўсизлантириш) чиқариб ташланади;
242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш) қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:
«Юридик шахснинг муассислари, раҳбарлари, ходимлари, унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари юридик шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини ёки бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ жиноятлар учун ушбу модданинг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилмайди, бундан юридик шахс, унинг тузилмавий бўлинмаси бир ёки бир нечта оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этиш учун атайин ташкил этилганлиги ҳоллари мустасно».
Жиноят кодекси 105 мода
Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Кодекс лойиҳаси амалиётдаги тизимли камчилик ва муаммолар, хориж тажрибаси инобатга олинган ҳолда тайёрланиб, унга жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга, жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга ва турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган ёхуд ижтимоий хавфлилик даражаси ва характери жиноят қонунчилиги принципларига мос келмайдиган қилмишлар учун жавобгарлик белгиланишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган бир қатор ўзгартиришлар киритилган.
Кодекс лойиҳаси амалдагиси каби умумий ва махсус қисмлардан ташкил топган бўлиб, жами 395 моддадан иборат. Умумий қисм 118 моддадан ва махсус қисм 277 моддадан ташкил топган.
Кодекс лойиҳасида бир қатор муҳим янгиликлар акс эттирилган.
Жумладан, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, беш йилдан ортиқ бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар ҳам оғир жиноятлар таснифига ўтказилган.
Жарима жазоси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун 400 бараваригача, оғир жиноятлар учун 600 бараваригача белгиланган ҳамда суд томонидан тайинланган жарима миқдорининг учдан икки қисми қонунда белгиланган ихтиёрий муддатда тўланган тақдирда маҳкум жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинишига оид норма киритилган.
Амалдаги Жиноят кодексидаги жиддий зиён, жиддий зарар каби аниқ тарифи йўқ ва турлича талқин қилинадиган атамалар чиқариб ташланган.
Енгилроқ жазо тайинлашга оид қоидаларнинг аниқ мезони ва муайян чекловлар белгиланган. Жумладан, тайинланадиган жазо:
Шунингдек, жазо тизимидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси чиқарилиб, унинг ўрнига иш ҳақидан ушлаб қолиш жазоси киритилган. Ахлоқ тузатиш ишларидан фарқли ўлароқ, иш ҳақидан ушлаб қолиш жазоси фақатгина маҳкумнинг иш жойи бўлсагина тайинланиши белгиланган.
Шахсга жазодан ташқари қўлланиладиган бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг аниқ рўйхати белгиланган.
Ҳукмни ижро этиш учун хорижий мамлакат томонидан топширилган маҳкумнинг жазо муддатини ҳисоблаш қоидаларига оид янги нормалар киритилган. Жумладан, жазо муддатини ўташ учун халқаро шартномаларга асосан хорижий мамлакат томонидан топширилган маҳкумга нисбатан жазо муддати хорижий мамлакат ҳукми билан белгиланган жазога мутаносиб равишда ҳисобланиши мустаҳкамланган.
Ярашув институтини қўллашга оид нормалар ва қоидаларга ўзгартириш киритилган. Бунда, ярашувни қўллаш билан боғлиқ чекловлар 18 ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахслар ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятларга татбиқ этилмаслигига оид қоидалар белгиланган.
Рақобатчини обрўсизлантириш, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, сохта тадбиркорлик, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш каби жиноятлар ва бошқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар жиноятлар сафидан чиқариб ташланиши (декриминализация) белгиланган.
“Инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш”, “ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш”, “ўзбошимчалик билан жазолаш”, “митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш”, “шантаж”, “инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш”, “нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги”, “ота ёки онанинг ўз чақалоғини сотиши” кабилар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бир қатор жиноятлардан маъмурий преюдиция институти чиқарилган, яъни жиноий жавобгарликдан олдин маъмурий жавобгарликка тортилганлик шарти белгиланган жиноятлар миқдорини қисқартириш белгиланган.
Жиноят кодексининг махсус қисми моддаларидаги оғирлаштирувчи қисмлардан жиноятнинг такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши бандлари чиқариб ташланган.
Хавфли ва ўта хавфли рецидив жиноят учун жазо муддати мазкур жиноят учун назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги белгиланган.
Жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жиноятга суиқасд қилганликка нисбатан енгилроқ жазо тайинланиши, яъни жазо Кодекс махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
Коррупция билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.
Кодекс сўнгида келтирилган атамаларнинг ҳуқуқий маъноси Кодекснинг умумий қисмига ўтказилиб, ундаги атамалар қайта кўриб чиқилган.
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 апрелда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 3 майда
маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9,
144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6,
102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда,
№ 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда,
№ 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6,
261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6,
248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар,
№ 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда;
2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил,
№ 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310,
312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9,
276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6,
300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218,
224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3,
5-моддалар, № 3, 156-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 180-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
2) 181-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
3) 1811-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”;
4) 202-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ерда, сувда ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) тақиқланган қуролларни ёки воситаларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
ж) Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди”.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5,
126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда;
2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил,
№ 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6,
261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар;
2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472,
474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар;
2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12,
336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1,
2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар;
2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда;
2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383,
385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3,
5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 63-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“63-модда. Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини,
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш
ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш
Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини тайёрлаш ёки қайта ишлаш ташкилотининг, савдо ёхуд умумий овқатланиш ташкилотининг мансабдор шахси томонидан қабул қилиб олиш, –
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
биринчи қисмининг санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги “бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 80-модданинг санкциясидаги “бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг санкциясидаги “бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса – икки бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги “икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 83-модданинг санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги “икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 90-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“90-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, –
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, –
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади”;
8) қуйидаги мазмундаги 901-модда билан тўлдирилсин:
“901-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган
қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш,
олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш,
Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, –
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
9) 92-модданинг санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса – икки бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги “икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса –ўн беш бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, –
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
“Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;
12) 162-модданинг санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 1795-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
14) 245-модданинг биринчи қисмидаги “90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида” деган сўзлар “90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банди “90” рақамидан кейин “901” рақами билан тўлдирилсин;
5-банди “90” рақамидан кейин “901” рақами билан тўлдирилсин;
6-бандидаги “1842, 1843, 198, 227, 2271–22727-моддаларида” деган сўзлар “901, 1842, 1843, 198, 227, 2271–22727-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 291-модда биринчи қисмининг:
“а” кичик бандидаги “125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида” деган сўзлар “901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
“в” кичик бандидаги “60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида” деган сўзлар “60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 901, 92, 94, 162-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
“г” кичик бандидаги “198, 227-моддаларида” деган сўзлар “901, 198, 227-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 1-моддасининг 1, 2, 3-бандлари, 2-моддасининг
13-банди мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти