мехнат кодекси 160 мода

Мехнат кодекси 160 мода

мехнат кодекси 160 мода. . мехнат кодекси 160 мода фото. мехнат кодекси 160 мода-. картинка мехнат кодекси 160 мода. картинка . Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинди.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг мақсади – ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини, улар билан бевосита боғлиқ бўлган якка меҳнат ва ижтимоий муносабатларда мувозанат ва мувофиқликни таъминлаш асосида тартибга солишдан иборат.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи ва эркинлиги, шунингдек, меҳнат қилиш ҳуқуқи, эркин иш танлаш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларига оид давлат кафолатларини ўрнатиш;

иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жойлаштириш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;

меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;

ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

меҳнат бозорининг самарали ишлашини таъминлаш.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидагиларни тартибга солади:

ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги якка тартибдаги меҳнат муносабатлари;

якка тартибдаги меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни.

Якка тартибдаги меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларга қуйидагилар киради:

ходимнинг айни иш берувчи билан меҳнат муносабатлари;

ходимни айни иш берувчи билан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муносабатлари;

меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик жараёнида юзага келадиган жамоавий меҳнат муносабатлари;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва бошқа меҳнат ҳуқуқлари бўйича муносабатларни ўз ичига олган норматив ҳужжатларга риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш;

меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.

Агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ёки халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан таъсис этилган ёки ташкил этилган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари иштирокидаги ташкилотларга ҳам татбиқ этилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларнинг амал қилиши давлат хизматчиларига, шунингдек, қонунда назарда тутилган хусусиятларга эга муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётганларга, шунингдек, ички ишлар органларида, давлат хавфсизлик хизматида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва бошқа уларга тенглаштирилган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари махсус қонун ҳужжатларига зид бўлмаган доирада қўлланилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари прокуратура органлари ходимларига нисбатан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлмаган доирада қўлланилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қутқарув хизмати қутқарувчилари меҳнат муносабатларининг қутқарув хизмати тўғрисидаги махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмларини тартибга солади.

Суд ҳукми билан содир этган жинояти учун жазони ўтаётган шахсларнинг меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган имтиёзлар ва чекловлар билан бирга тартибга солинади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатлар қуйидаги шахсларга нисбатан (агар улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда бир вақтнинг ўзида иш берувчи ёки уларнинг вакиллари сифатида иштирок этмаса) қўлланилмайди:

чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;

кузатув кенгаши аъзолари, ташкилотларнинг тафтиш комиссиялари аъзолари (тафтишчилари)нинг ушбу ташкилотда тегишли функцияларни бажаришлари муносабати билан;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлар (хизматлар) кўрсатувчи шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шахслар.

Агар муносабатлар, шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келган бўлса, бироқ кейинчалик ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари деб тан олинган бўлса, бундай муносабатларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва меҳнат нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатлар қўлланилади.

Якка тартибдаги меҳнат ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги камситишларнинг тақиқланиши;

айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишда асосланган фарқларни ўрнатиш;

меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;

меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;

меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш кафолати;

ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашувига йўл қўймаслик.

Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишда ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга.

Меҳнат ва касбий фаолиятда камситиш тақиқланади. Меҳнат ва касбий фаолият соҳасида жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб ҳар қандай тўғридан-тўғри чеклашлар ёки имтиёзлар белгилаш камситиш деб ҳисобланади.

Меҳнат ва (ёки) касбий фаолият соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситиш факти бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Камситилган шахснинг камситишни бартараф этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва унга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволари қаноатлантирилади. Камситилган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал этилади, камситувчи хусусиятга эга ҳаракатларда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Меҳнат ва касбий фаолиятнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (оилавий мажбурияти бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ асосли фарқлашлар, истиснолар, имтиёзлар камситиш деб ҳисобланмайди.

Aйрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишдаги асосланган фарқлар ходимнинг иш берувчи билан меҳнат муносабатларининг хусусияти, меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи, ходим меҳнатининг шартлари ва хусусияти, иш берувчининг ҳолати, айрим тармоқлар ва касбларнинг ўзига хос хусусиятлари, организмнинг психофизиологик хусусиятлари, оилавий мажбуриятлар ва бошқа холисона ҳолатлар туфайли бўлиши мумкин.

Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг ўз меҳнат қобилиятидан келиб чиқиб, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, меҳнат фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, фаолият турини, касб ва мутахассисликни, иш жойини ва меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Меҳнат муносабатлари билан боғлиқ меҳнат эркинлиги, меҳнат шартномаси эркинлигида намоён бўлади, бу қуйидагиларни англатади:

ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат шартномасини тузишдаги эркинлигини, ходимни ва иш берувчини меҳнат шартномаси тузишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини. Aгар иш берувчининг шартнома тузиш мажбурияти ушбу Кодексда, қонунда ёки ихтиёрий мажбуриятда назарда тутилган бўлса, иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини тузишга мажбурлигини;

меҳнат шартномасининг шартномавий (зарурий ва қўшимча) шартларини томонларнинг келишувига кўра белгилашни;

иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини ўзгартириш имкониятини;

ҳар қандай меҳнат шартномасини томонларнинг розилиги билан исталган вақтда бекор қилиш имкониятини;

ушбу Кодексда белгиланган тартибда, ходимнинг ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;

меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун ушбу Кодексда белгиланган асослар мавжуд бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;

ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда меҳнат шартномасида уни бекор қилишнинг қўшимча асосларини назарда тутиш имконияти.

Мажбурий меҳнат тақиқланади.

Ҳар қандай жисмоний шахсдан, ўз ихтиёри билан ўз хизматини таклиф қилмаганлиги учун жазолаш таҳдиди остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизмат мажбурий меҳнат деб эътироф этилади. Жазолаш таҳдиди остида деганда, жисмоний шахсга, унинг ихтиёрий розилиги бўлмаган меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки таҳдид қилиш тушунилади.

Мажбурий меҳнат қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ҳарбий хусусиятдаги ишларни ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида амалга ошириладиган ишларни бажаришни;

фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий қилиниши муносабати билан бажарилиши белгиланган ишларни;

суд ҳукмининг қонуний кучга кириши муносабати билан суд ҳукмининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органи назорати остида бажарилган ишларни.

Источник

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси

Ўзбекистон республикасининг жиноят-ижроия кодекси

I бўлим. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланади ҳамда ушбу Кодексдан, шунингдек унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан ташкил топади.

. қонун ҳужжатларининг вазифаси

қонун ҳужжатларининг вазифаси жазо ижросини таъминлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

. қонун ҳужжатларининг амал қилиши

қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Жазони ижро этиш ва маҳкумларни ахлоқан тузатиш воситалари амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилади.

*12, 14, 49, 58, 82, 113, ва V бўлимга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар 2008 йилнинг 1 январидан кучга киради

. қонун ҳужжатлари ва халқаро- ҳуқуқий ҳужжатлар

қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқнинг жазони ижро этиш ва маҳкумлар билан муомалада бўлишга тааллуқли принциплари ва нормаларини инобатга олади.
қонун ҳужжатларининг нормалари маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга зид бўлиши мумкин эмас.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.

. Жазони ижро этиш асоси

Жазони ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия ёки авф акти асос бўлади.

. қонун ҳужжатларининг принциплари

қонун ҳужжатлари қонунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш ва маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш принципларига асосланади.

. Маҳкумни ахлоқан тузатиш. Ахлоқан тузатишнинг асосий воситалари

Маҳкумни ахлоқан тузатиш — унда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришдан иборат.
Маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларига жазони ижро этиш ва ўташнинг белгиланган тартиби (режими), меҳнат, тарбиявий иш, умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ва жамоат таъсири киради.
Ахлоқан тузатиш воситалари жазо турини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек маҳкумнинг шахси ва хулқ-атворини инобатга олган ҳолда қўлланилади.

. Маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолати

. Маҳкумлар ҳуқуқий ҳолатининг асослари

Маҳкумлар, ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган истисно ҳамда чеклашлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўлишлари ва мажбуриятларни бажаришлари мумкин.
Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

. Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари

Маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

. Юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш

Маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан холи учрашувлар маҳкумларга уларнинг аризасига ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра берилади.
Адвокат билан учрашувни маҳкумнинг ўзи рад этганлиги сабабли адвокатнинг маҳкум юридик ёрдам олиши учун у билан учрашув берилиши тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги адвокат маҳкум билан холи суҳбатлашганидан кейин тасдиқланиши керак, бу ҳақда баённома тузилиб, у маҳкум, адвокат ва жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг вакили томонидан имзоланади.
Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари ушбу Кодексда белгиланган учрашувлар сони ҳисобига кирмайди, бундай учрашувлар сони ва муддати чекланмайди.
Юридик ёрдам кўрсатилаётганда адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг, прокурорнинг, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бериш;
жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятидан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраб олиш.
Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлар ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

. Маҳкумларнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқи

Маҳкум шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга. Қамоқ жазосига, интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан
маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳақида илтимос билан жазони ижро этувчи муассаса ёки органнинг ҳар қандай мансабдор шахсига мурожаат этишга ҳақли. Маҳкум мурожаат этган мансабдор шахс дарҳол унинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришга мажбур.
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган бошлиғи маҳкумнинг шахсий хавфсизлигига бўлган таҳдидни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўради.

. Маҳкумларнинг виждон эркинлигини таъминлаш

Маҳкумларга виждон эркинлиги кафолатланади. Улар ҳар қандай динга эътиқод қилишга ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликка ҳақли.
Қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахслар ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади. Маҳкумларга диний адо этишга, ибодат учун керакли нарсалардан ва диний адабиётлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Диний адо этиш ихтиёрий бўлиб, бу нарса жазони ижро этувчи муассасанинг ички тартиб қоидаларини бузмаслиги, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмалиги лозим.

. Маҳкумларнинг асосий мажбуриятлари

. Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар

. Жазоларни ижро этувчи муассасалар ва органлар

Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти томонидан ижро этилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ички ишлар органлари томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади.

Ҳарбий хизматчиларга нисбатан:

. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар

Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчиларга нисбатан эса — улар хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмлар (муассасалар) қўмондонлиги томонидан амалга оширилади.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари:

Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари: жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш — суд томонидан; махсус ўқ муассасасига жойлаштириш — халқ таълими органлари томонидан ижро этилади.

. Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини текшириш ҳамда назорат қилиш

. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан текшириш

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда текширадилар.

Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар қонунда белгиланган доирада ва тартибда амалга оширадилар.

. Жазони ўташ жойларига кириш

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш ҳуқуқига эга.
Шикоятларни кўриб чиқишда, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
Жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, маҳкумлар хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.

II бўлим. ЖАРИМА, МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ВА, АҲЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

. Жарима тариқасидаги жазони ижро этиш

. Жазони ижро этиш тартиби

Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт. Маҳкум белгиланган муддатда жаримани ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, жарима суд ижрочиси томонидан мажбурий тартибда ундириб олинади. Жаримани мажбурий ундириш ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган маҳкумга нисбатан қўлланилмайди.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган жиноят содир этган ва жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ойлик муддат ичида жаримани ихтиёрий равишда тўлаши шарт.
Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукм¬нинг ижросини кодексининг белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани тўлашга рухсат этиши мумкин.

. Жаримани тўлашдан бўйин товлаш оқибатлари

Маҳкумнинг жаримани тўлашдан бўйин товлаши бу жазони Жиноят кодексининг 44 ва назарда тутилган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштиришга сабаб бўлади.

. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш

. Жазони ижро этиш тартиби

Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога қўшимча равишда тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси асосий жазони ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади.

. Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари

Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси:

. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари

Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

. Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органнинг
мажбуриятлари

Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли орган жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида маҳкум шуғулланиши тақиқланган фаолият тури учун берилган рухсатномани бекор қилиб, тегишли ҳужжатни олиб қўйишга ва бу ҳақда инспекцияга хабар йўллашга мажбур.

Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.

. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш

. Жазони ижро этиш тартиби

Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Маҳкум доимий яшаш жойига эга бўлмаган тақдирда ҳукмнинг ижроси ҳукм чиқарилган жойдаги жазоларни ижро этиш инспекцияси зиммасига юкланади.
Ахлоқ тузатиш ишлари корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўталади.
Жазони ўз иш жойида ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар судлангунга қадар ўзлари ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилотда меҳнат фаолиятини давом эттираверадилар.
Жазони бошқа жойларда ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади. Вояга етмаган маҳкумлар яшаш жойидаги корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади.

. Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари

Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси:

. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари

Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти қуйидагиларга мажбур:

Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
Жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилайдиган жойларда жазони ўташ муддати мобайнида инспекциянинг ёзма рухсатисиз меҳнат шартномасини маҳкумнинг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Инспекция рухсатнома беришни рад этган тақдирда юқори мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиш мумкин.

. Жазо муддатини ҳисоблаш

Ахлоқ тузатиш ишлари муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишланмаган кунларни жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш учун ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асослар бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунига қадар давом этади.
Иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган маҳкумларнинг жазони ўташ муддати иш соатларининг нормал миқдорига амал қилинган ҳолда, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан, бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар учун эса — улар жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади.
Маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади. Жазони ўташ муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди:

. Маҳкумнинг иш ҳақидан чегириб қолиш тартиби

Ҳукмда назарда тутилган чегирма маҳкумнинг асосий иш жойидаги иш ҳақининг барча туридан, ҳар бир ишланган ой учун маош тўлаш чоғида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

. Ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаш оқибатлари

Маҳкум ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси ўталмаган муддатни озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақида Жиноят кодексининг 46 ва назарда тутилган тартибда судга тақдимнома киритади.

III бўлим. ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

. Қамоқ тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби ва шартлари

. Жазони ижро этиш муассасалари

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар жазони ҳукм чиқарилган жойдаги махсус қамоқ уйларида ўтайдилар.
Маҳкумлар жазонинг бутун муддатини, одатда, битта қамоқ уйида ўтайдилар.
Маҳкумни бир қамоқ уйидан иккинчисига ўтказишга ушбу Кодекснинг назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш

Маҳкумлар жазони ўташ учун қамоқ уйларига тергов ҳибсхонаси маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида жўнатилади.
Маҳкумларни қамоқ уйларига жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумларни сақлаш шароитлари

. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган, даволанишга ва кучли овқатга муҳтож маҳкумларга тиббий хулоса асосида уларнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлардан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга рухсат этилади.
Маҳкумлар энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган суммага сотиб олишлари мумкин.

Вояга етмаган маҳкумларга яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта муддати уч соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув имконияти берилади.

. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларга, алоҳида ҳолларда, яқин қариндошлари билан ушбу Кодекснинг белгиланган тартибда телефон орқали сўзлашув имконияти берилади.

. Посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар энг зарур нарсалардан иборат битта бандерол ёки йўқлов олиш ҳуқуқига эга. Олишга рухсат этилган энг зарур нарсалар рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Маҳкума ҳомиладор аёллар ва ёнида боласи бор аёлларга, шунингдек шифокорнинг хулосасига кўра даволанишга ва кучли овқат билан таъминланишга муҳтож деб топилган беморларга, тиббий хулосада белгилаб берилган миқдорда ва турда посилкалар ҳамда йўқловлар олишга рухсат этилади.
Маҳкумларга пул жўнатмалари олиш ва юборишга, шунингдек посилкалар ва бандероллар жўнатишга рухсат этилади. Жўнатма тарзида келиб тушган пул маблағлари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб қўйилади.

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат олишлари ва жўнатишлари мумкин. Маҳкумларнинг ёзишмалари цензурадан ўтказилади, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан ёзишмалари бундан мустасно.

. Маҳкумларнинг таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг шароитлари белгиланган гигиена ва санитария қоидаларига мос бўлиши шарт.
Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси икки ярим квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас.
Маҳкумга ётиш учун алоҳида жой, ва чойшаб, шунингдек тергов ҳибсхоналарида қамоқда турган шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган норма бўйича овқат берилади.
Қамоқ уйининг камералари радиоэшиттириш тармоғи билан жиҳозланади, маҳкумларга стол устида ўйналадиган ўйинлар, газеталар, журналлар берилади, улар кутубхонадан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ушбу Кодекснинг мувофиқ амалга оширилади.
Ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумлар жазони ижро этиш колониялари қошидаги даволаш муассасаларига, алоҳида ҳолларда эса — соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларига юборилиши мумкин.

. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар қамоқ уйининг хўжалик хизматига оид ишларга ҳафтасига тўрт соатгача бўлган муддатга ҳақ тўламаган ҳолда жалб этилиши мумкин.

. Маҳкумлар билан олиб бориладиган тарбиявий иш

Маҳкумлар билан тарбиявий иш қамоқ уйларининг маъмурияти томонидан ушбу Кодексда баён этилган принциплар асосида олиб борилади.

. Маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари

Маҳкумларга яхши хулқ-атвори учун қамоқ уйларида қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

IV бўлим. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

I кичик бўлим. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасалари

. Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари

. Умумий тартибли колониялар

Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

. Қаттиқ тартибли колониялар

Қаттиқ тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

. Махсус тартибли колониялар

Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Махсус тартибли колонияларда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади.

Тарбия колониялари вояга етмай туриб жиноят содир этган маҳкумларни сақлашга мўлжалланган.

( 2003 йил 12 декабрь қонуни билан чиқариб ташланган).

Турмалар турма қамоғига ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан жазони ўташ тартибини ашаддий бузганлиги учун ўтказилган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган.

. Маҳкумларни тергов ҳибсхонасида ёки турмада қолдириш

Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин.
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида ёки турмада қолдирилган маҳкумлар жазони қулфлаб қўйилмайдиган умумий камераларда, бошқа шахслардан батамом ажратилган ҳолда, ушбу Кодекснинг назарда тутилган шароитларда ўтайдилар. Маҳкумларга узоқ муддатли учрашувга рухсат бериш имконияти бўлмаса, уларга битта узоқ муддатли учрашув ўрнига иккита қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.
Вояга етмаган шахслар, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек судлар ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилмайдилар.

. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини ташкил этиш

. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумлар жазони ўташ учун жўнатилганлиги ва етиб келганлиги тўғрисида хабар

Тергов ҳибсхонасининг маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун жўнаб кетганлиги тўғрисида унинг оиласига уч кунлик муддат ичида хабар юбориши шарт.
Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида бу ҳақда ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.

. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби

Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш муассаса маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади.
Муассасага етиб келган маҳкумлар уларнинг шахсини ўрганиш ва шароитга мослашиб олишлари учун ўн беш суткагача муддатга, одатда, қабул бўлимига жойлаштирилади, келган ҳамда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналари ва турмаларда қолдирилган шахслар бундан мустасно.
Муассасага етиб келганларидан сўнг маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида керакли ахборот берилади, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.

. Жазони битта муассасада ўташ

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.
Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташни давом эттириш учун ўтказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган ҳолда, шунингдек маҳкумнинг мазкур муассасада қолишига тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумларни ажратилган ҳолда сақлаш

Жазони ижро этиш муассасаларида эркаклар ва аёллар, вояга етмаганлар ва катта ёшлилар, озодликдан маҳрум этишга биринчи марта ҳукм қилинган шахслар ва илгари бу жазо турини ўтаган маҳкумлар алоҳҳида сақланади.
Қуйидагилар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилиб, шунингдек алоҳҳида сақланади:

. Турли тоифадаги маҳкумларни бирга сақлаш ҳоллари

Ихтисослашган даволаш муассасаларида ҳар хил турдаги жазони ижро этиш муассасаларидан келган маҳкумларни бирга сақлашга рухсат этилади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муайян бир турдаги колонияларда озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони бошқа турдаги колонияда ўташи лозим бўлган маҳкумларни сақлаш учун батамом ажратиб қўйилган участка ташкил этишга йўл қўйилади.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда маҳкумлар жазони суд белгилаган тартиб тури шароитида ўтайдилар.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига кўчириш ушбу Кодекснинг талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва тергов қилинаётган шахслардан алоҳида кўчирилади.
Ҳомиласи йигирма тўрт ҳафталикдан ошган ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар бошқа маҳкумлардан алоҳида кўчирилади.
Маҳкум беморлар, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида кўчирилади.
Маҳкумларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни бошқа ҳолларда ҳам ажратилган тарзда кўчиришга йўл қўйилади.
Кўчириш чоғида маҳкумлар зарур ва шароитлари билан таъминланади, уларга мавсумий кийим ва пойабзал, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари берилади.
Маҳкумларни кўчириш давлат ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда соқчи кузатувида амалга оширилади.

. Маҳкумларни сақлаш шароитининг ўзгартирилиши

Жазони ўташ даврида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг сақлаш шароити бир муассаса доирасида ёки бошқа турдаги муассасага ўтказиш йўли билан енгиллаштирилиши ёхуд оғирлаштирилиши мумкин.
Маҳкумларни сақлаш шароити рағбатлантириш тарзида қуйидагича енгиллаштирилиши мумкин:

Маҳкумларни сақлаш шароити интизомий жазо тарзида қуйидагича оғирлаштирилиши мумкин:

. Жазони ижро этиш муассасаларидаги режим

. Режимнинг асосий талаблари

Жазони ижро этиш муассасаларида режим жазодан кўзланган мақсадга эришиш учун белгиланади.
Режим қуйидагиларни таъминлайди:

Жазони ижро этиш муассасаларида режим Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Ички тартиб қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Жазони ижро этиш муассасаларида, истисно этганда, маҳкумлар белгиланган намунада кийим киядилар. Кийимнинг кўриниши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган ҳолларда маҳкумларга фуқаролик намунасидаги кийимдан фойдаланишга рухсат этилади.

. Маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш, шунингдек улар сақланадиган ва меҳнат қиладиган объектларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

. Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочиш ва бошқа жиноятларнинг, жазони ўташнинг белгиланган тартибини бузишларнинг олдини олиш, маҳкумлар хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун жазони ижро этиш муассасаларида назорат ва текширишнинг аудиовизуал, электрон ва бошқа техникавий воситаларидан фойдаланилади.
Муассаса маъмурияти маҳкумларни назорат ва текширишнинг техникавий воситалари қўлланилаётганлигидан хабардор этиши шарт.
Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари рўйхати, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумнинг нарсалари ва буюмлари

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ўз ёнида сақлашга рухсат этилган нарсалар ва буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Маҳкумларнинг ёнидан топилган, фойдаланишга рухсат этилмаган нарсалар ва буюмлар муассаса бошлиғининг қарорига биноан олиб қўйилади ҳамда маҳкум озод бўлгунга қадар сақлаш учун топширилади ёки йўқ қилиб ташланади ёхуд давлат фойдасига ўтказилади ва бу ҳақда тегишли ҳужжат тузилади.
Нарсалар ва буюмларни давлат фойдасига ўтказиш тўғрисидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланади.

. Тинтув ва кўздан кечириш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, уларнинг буюмлари ва кийимлари, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг объектлари ва хоналари тинтув қилиниши ҳамда кўздан кечирилиши мумкин. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Турар жой биноларини уларда маҳкумлар бўлган чоғда тинтув қилишга кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ушбу муассасага ҳамда маҳкумлар ишлаётган объектларга кираётган ва чиқаётган шахсларнинг транспорт воситаларини, буюмлари ва кийимини кўздан кечиришга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тинтув қилиш ва кўздан кечириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти

Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти:

Тезкор-қидирув фаолиятини жазони ижро этиш муассасаларининг тезкор хизматлар ходимлари, шунингдек бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар.

. Маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан муассаса маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.
Жисмоний куч ишлатиш натижасида маҳкумлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.

. Тинчлантириш кўйлагини қўллаш

Маҳкумларга нисбатан, агар улар жазавага тушсалар, тинчлантириш кўйлагини қўллашга йўл қўйилади.
Тинчлантириш кўйлаги тиббий ходим иштирокида қўлланилади ҳамда уни қўллаш муддати икки соатдан ошмаслиги керак.
Тинчлантириш кўйлаги вояга етмаган маҳкумларга ва маҳкума аёлларга нисбатан қўлланилмайди.

. Махсус воситаларни ишлатиш

Маҳкумларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларини тўхтатиш, шунингдек ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш мақсадида уларга нисбатан махсус воситалар ишлатилиши мумкин.
Махсус воситалар жумласига резина таёқлар, қўлкишанлар ёки бошқача боғлаш воситалари, хизмат итлари, кўздан ёш чиқарувчи моддалар, чалғитма таъсир кўрсатувчи мосламалари, тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар, сув билан зарба берувчи ва зирҳли машиналар, иншоотларни очиш, транспортни мажбурий тўхтатиш мосламалари ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа воситалар киради.

Махсус воситалар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

Махсус воситалар турлари, уларни ишлатиш интенсивлиги юзага келган вазият, ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсини инобатга олган ҳолда белгиланади. Махсус воситаларни қўллаш маҳкумларга ва бошқа шахсларга мумкин қадар кам зарар келтириши лозим.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларга ҳамда ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан махсус воситалар ишлатиш тақиқланади, улар томонидан қуролли қаршилик кўрсатилган ёки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Махсус воситаларни қўллаш натижасида маҳкумлар ва бошқа шахслар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.

. Ўқотар қурол қўллаш асослари

Алоҳида ҳолларда, агар жиноятни бошқа воситалар билан тўхтатишнинг иложи бўлмаса, энг сўнгги чора сифатида ўқотар қурол қўллашга йўл қўйилади.
Ўқотар қурол қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

. Ўқотар қурол қўллаш тартиби

Ўқотар қуролни қўллашдан олдин қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ва юқорига қараб огоҳлантирувчи ўқ отиш керак. Қуйидаги ҳолларда ўқотар қурол огоҳлантиришсиз қўлланилиши мумкин:

1. қўққисдан ҳужум қилинганда, қуролли ҳужумни ёки жанговар техника, транспорт воситалари, учиш аппаратлари, денгиз ва дарё кемаларидан фойдаланган ҳолда қилинган ҳужумни даф этишда, гаровга олинганларни озод қилишда, озодликдан маҳрум этиш жойларидан қурол билан, транспорт воситалари ёрдамида ёки юриб кетаётган транспорт воситаларида, тунда ёки кўриш чекланган шароитда қочилганда.

2. Ўқотар қурол қўлланилганда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун иложи борича барча чоралар кўрилиши зарур.

3. Ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳодиса ҳақида рапорт тузилади ва дарҳол прокурорга хабар қилинади.

. Жазони ижро этиш муассасаларида алоҳида ҳолат жорий этиш

Табиий офат рўй берган, жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ерда фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий этилган тақдирда, уруш даври мобайнида, маҳкумлар томонидан гуруҳ бўлиб бўйсунмаслик, шунингдек оммавий тартибсизлик содир этилганда муассасаларда алоҳида ҳолат жорий этилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда ўттиз суткагача бўлган муддатга жорий этилади. Алоҳида ҳолатнинг амал қилиш вақти алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна ўттиз суткагача узайтирилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат амал қилиб турган даврда муассасаларда қўриқлаш ва назоратнинг кучайтирилган тури, объектларга киришнинг алоҳида тартиби жорий этилади, кун тартиби ўзгартирилиши, айрим хизматларнинг фаолияти чекланиши мумкин. Айни вақтда маҳкумларнинг айрим ҳуқуқлари чекланишига йўл қўйилади.

. Маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ўз шахсий ҳисобварағидаги пул ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.
Сарфлашга рухсат этиладиган пул миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.

Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, эса — тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.

1. муассаса ҳудудида — бир суткадан уч суткагача, муассаса ҳудудидан ташқарида эса — уч суткадан беш суткагача.

2. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.

3. Юқумли касалликларга чалинган беморларга учрашувлар шифокор рухсати асосида берилади.

4. Учрашув учун берилган вақт мобайнида маҳкумлар ишдан озод этиб қўйилади, ана шу кунлар учун уларга иш ҳақи ёзилмайди.

5. Узоқ муддатли учрашув маҳкумнинг илтимосига кўра қисқа муддатли учрашув ёки телефон орқали сўзлашув билан, қисқа муддатли учрашув эса телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.

6. Учрашувларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.

Телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келганидан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ва юбориши

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасасига етиб келган кундан бошлаб посилка, йўқлов ва бандерол олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. Посилка, йўқлов ва бандероллар кўздан кечирилади.
Битта посилка ёки бандеролнинг оғирлиги почта қоидаларида белгилаб қўйилган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса посилканинг белгиланган вазнидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Олинадиган посилка, йўқлов ва бандеролларнинг миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади.
Маҳкумлар чекланмаган миқдорда пул жўнатмалари олишлари ва юборишлари мумкин. Пул жўнатмалари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига келиб тушади. Маҳкумлар ўзларига яқин қариндош бўлмаган шахсларга, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотларга фақат жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг рухсати билан пул жўнатмалари юборишлари мумкин.
Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиши ҳамда юбориши тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.
Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига жўнатиладиган хатлар ва бошқа жўнатмалар бундан ¬мустасно.
Маҳкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини кўрсатилган манзилга жўнатиш муассаса маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жўнатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дарҳол топширилади ва жўнатилади.
Хатлар ва бошқа жўнатмалар олиш ҳамда юбориш, шунингдек уларни цензурадан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар ўртасида хат ёзишмалари фақат ўзаро қариндошлар ўртасида ва муассаса маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.

. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг сайр қилиши

. Маҳкумларнинг адабиёт ва ёзув ашёларини сотиб олиши ҳамда сақлаши

Маҳкумлар посилка, йўқлов ва бандеролларда ёзув ашёлари, адабиётлар олишлари, шунингдек уларни савдо шохобчалари орқали сотиб олишлари, чекланмаган миқдорда газета ва журналларга обуна бўлишлари мумкин.
Маҳкумларга урушни, миллий ва диний адоватни, зўрлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи нашрларни, шунингдек беҳаё нашрларни олиш, сотиб олиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Маҳкум савдо шохобчалари орқали сотиб олган адабиёт у олишга ҳақли бўлган посилка ва бандероллар сонига кирмайди.
Маҳкум ўз ёнида кўпи билан ўн нусха китоб ва журнал сақлаши мумкин. Мазкур миқдордан ортиқча адабиёт маҳкумнинг розилиги билан сақлаш учун топширилади, фойдаланиш учун кутубхонага берилади ёки унинг қариндошлари ва бошқа шахсларга жўнатилади.

. Маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши, радиоэшиттиришлар эшитиши

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳафтада камида бир марта кинофильм намойиш этилади, улар ишдан бўш соатларида, тунги дам олиш вақтидан ташқари, телекўрсатувлар кўриш, радиоэшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.
Камераларда жазо ўтаётган маҳкумларга кинофильм ва телекўрсатувлар кўришга рухсат этилмайди.

. Маҳкумларнинг алоҳида ҳолларда муассаса доирасидан четга чиқиши

Маҳкумларга алоҳида ҳоллар (яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаёти учун хавфли бўлган оғир касаллиги, маҳкумга ёки унинг оиласига жиддий моддий зарар етказган воқеа) муносабати билан учун кетадиган вақтни (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда, етти суткагача бўлган муддатга жазони ижро этиш муассасаси доирасидан четга чиқишга рухсат этилиши мумкин. Маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси доирасида четга чиқишга рухсат этилади.
Маҳкумнинг четга чиқишга рухсат сўраб ёзган аризасини муассаса маъмурияти бир сутка ичида кўриб чиқади. Бу ҳақда маҳкумнинг шахси, хулқ-атвори, тасдиқловчи ҳужжатлар қлигидан келиб чиқиб қарор қабул қилинади. Четга чиқишга бериладиган рухсатнома прокурор томонидан тасдиқланади.
Қуйидагиларга:

Четга чиқиш вақти жазони ўташ муддати ҳисобига қўшилади. Четга чиқиш билан боғлиқ харажатлар маҳкум маблағлари ҳисобидан ёки бошқа шахслар томонидан тўланади. Маҳкумнинг белгиланган муддатда жойига қайтиб келишини қийинлаштирувчи кутилмаган ҳоллар юз берган тақдирда у борган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига биноан қайтиш муддати, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятини албатта огоҳлантирган ҳолда, беш суткагача узайтирилиши мумкин.
Маҳкум белгиланган муддатда жойига қайтишдан бўйин товлаган тақдирда у ички ишлар органи томонидан ушланади ва жазони ўташ жойига жўнатилади.
Маҳкумларнинг муассаса доирасидан четга чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
( 2003 йил 30 август қонуни билан чиқариб ташланган).

. Маҳкумларнинг таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш

. Маҳкумларнинг яшаш жойи

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар.
Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси қуйидаги миқдордан кам бўлиши мумкин эмас:

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга киши организмининг нормал ҳаётини таъминлайдиган овқат берилади.
Овқат нормаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳкумларнинг соғлиғи ҳолатига, уларнинг ёши, бажараётган ишининг хусусияти ва оғирлигига қараб белгиланади. Маҳкумларга уларни ишга жалб этган корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қўшимча овқат берилиши мумкин.
Маҳкум хомиадор аёллар, эизикли оналар, вояга етмаганларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади. Тиббий хулоса аосида уларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари олишга рухсат этилиши мумкин.

. Маҳкумларни билан таъминлаш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган шахслар республика бюджети ҳисобидан белгиланган намунада кийим, мавсумга қараб, маҳкумнинг жинси ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ички кийим ва пойабзал билан таъминланадилар.

Озодликдан маҳрум этиш жойларида ёрдами ва санитария иши ҳамда эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Маҳкумларга хизмати кўрсатиш учун стационарлари бор тиббий бўлимлар, сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колониялар, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар ташкил этилади.
Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга воситалари бериш, санитария назоратини ташкил этиш ва олиб бориш, муассасаларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш органларининг тиббий ходимларини жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг таъминоти республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Маҳкумлар шахсий ва умумий гигиена қоидаларига, санитария талабларига риоя этишлари шарт.

. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнати

. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш

Маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборат.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисосини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, одатда, шу муассасаларнинг корхоналарида, айрим ҳолларда эса, керакли тарзда қўриқлаш ва батамом ажратиб қўйиш таъминланган тақдирда, бошқа корхоналарда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди.
Олтмиш ёшдан ошган эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар.
Маҳкума аёллар ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ишдан озод қилинадилар.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бажариш тақиқланган ишларда аёл ва вояга етмаган маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Маҳкумлардан фойдаланиш тақиқланган ишлар ва лавозимлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Маҳкумлар топширилган ишни ҳалол, виждонан бажаришга, меҳнат ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этишлари шарт. Уларнинг меҳнатга оид ва бошқа низоларни ҳал этиш мақсадида ишни тўхтатиб қўйиши тақиқланади.

. Маҳкумларни иш билан таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

. Маҳкумларнинг иш вақти

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтининг энг кўп нормасига риоя этган ҳолда, одатда, олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Маҳкумлар иш вақти режимини жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ишлаб чиқариш хусусиятига қараб белгилайди.
Маҳкумларни иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга жалб этишга ишлаб чиқариш зарурати бўлган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддатига риоя этган ҳолда йўл қўйилади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилганда, маҳкумлар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ёки тунги ишларга жалб этилган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида вояга етмаган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан белгиланган чеклашларга риоя этиш шарт.
Маҳкума ҳомиладор аёллар, шунингдек жазони ижро этиш муассасалари қошидаги болалар уйларида боласи бор аёллар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга ёки иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган режимда ишлашга ўзларининг розилиги билан жалб этилиши мумкин. Мазкур шахслар тунги ишларга, уларнинг розилигини олган ҳолда ва тегишли тиббий хулоса бўлган тақдирда, жалб қилиниши мумкин.
Маҳкумларнинг иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ишлари учун икки ҳисса ҳақ тўланади.

. Маҳкумларнинг дам олиш вақти

. Маҳкумлар меҳнатига ҳақ тўлаш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнатига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади.
Меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарган маҳкумлар меҳнатига тўланадиган ойлик ҳақ белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.
Барча чегирмалардан қатъи назар, маҳкумлар шахсий ҳисобварағига уларга ёзилган иш ҳақининг камида йигирма беш фоизи, олтмиш ёшдан ошган эркакларнинг, эллик беш ёшдан ошган аёлларнинг, I ва II гуруҳ ногиронларининг, ҳомиладор аёлларнинг ҳамда жазони ижро этиш муассасалари қошидаги болалар уйида боласи бор аёлларнинг, шунингдек ва тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг ҳисобварағига эса, камида эллик фоизи ўтказиб қўйилади.

. Маҳкумларни меҳнат ҳақи тўламай ишга жалб этиш

. Маҳкумларнинг иш ҳақидан чегириб қолиш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан чегирмалар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашлар билан, амалга оширилади.

. Маҳкумларнинг моддий жавобгарлиги

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар:
меҳнат вазифаларини адо этиш чоғида етказилган зарар учун — меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда;
бошқа хатти-ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар учун — фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда моддий жавобгар бўладилар.
Нотўғри чегирилган сумма маҳкумга қайтарилиб, унинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

. Маҳкумлар ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.

. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш

. Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб бориш

Тарбиявий иш озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларига риоя этишга, шунингдек билим ва маданий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган.
Жазони ижро этиш муассасаларида маънавий, ҳуқуқий, жисмоний ва бошқа тарбия олиб борилади.
Тарбиявий иш якка тартибда, гуруҳ билан ва оммавий шаклда олиб борилади.
Тарбиявий иш дифференциация асосида, муассаса турини, жазо муддатини ва сақлаш шароитини, шунингдек маҳкум шахсининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб боришда матбуот, радио, телевидение, кинофильмлардан, кутубхона ва бошқа воситалардан фойдаланилади.

. Маҳкумларнинг тарбия жараёнидаги иштироки

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг фойдали ташаббусини кучайтириш, уларнинг меҳнати, маиший ҳаёти ва бўш вақтини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда қатнашиш, интизомни ва ички тартибни сақлаб туришда муассаса маъмуриятига кўмаклашиш мақсадида маҳкумларнинг турли ташкилотлари тузилиши мумкин.
Маҳкумлар ташкилотларини тузиш ва уларнинг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

. Жамоатчилик ва фуқароларнинг маҳкумларни
тарбиялашдаги иштироки

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни тарбиялашда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда иштирок этадилар.

. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар таълими ва касб тайёргарлиги

. Маҳкумларнинг умумий ўрта таълими

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. Муассаса маъмурияти маҳкумларга улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади.
Ёши ўттиздан ошган маҳкумлар, I ва II гуруҳ ногиронлари хоҳишларига кўра таълим олишга жалб этиладилар.
Маҳкумларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишига йўл қўйилмайди, маҳкумлар бундан мустасно бўлиб, улар ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида таълим олишлари мумкин.
Ўқув юртларида таълим олаётган маҳкумлар имтиҳонларни топшириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан озод қилинади.
Маҳкумларнинг умумий ўрта таълимини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

. Маҳкумларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва касб тайёргарлиги

Жазони ижро этиш муассасаларида ўрта махсус касб-ҳунар таълими берилади ва (ёки) маҳкумлар ишлаб чиқаришда касбга ўргатилади.
Маҳкумларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бериш ва уларни касбга ўргатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари

Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабати, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштироки учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

Енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш тариқасидаги рағбатлантириш маҳкумларга ушбу Кодекс учинчи қисмига мувофиқ қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқини, шунингдек:

. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби

Маҳкумга нисбатан ташаккур тариқасидаги рағбатлантириш оғзаки ёки ёзма, бошқа рағбатлантириш чоралари эса, ёзма равишда қўлланилади.
Рағбатлантириш чоралари ушбу Кодекс талабларига риоя этилган ҳолда қўлланилади.
Маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш чоралари ҳақида унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.
Маҳкумга рағбатлантириш тарзида йил мобайнида кўпи билан иккита посилка, йўқлов ёки бандерол олишга, икки марта учрашувга рухсат берилиши мумкин.
Рағбатлантириш тарзида маҳкумдан илгари қўлланилган битта интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин.

. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:

Маҳкумлар турмадан жазони ижро этиш колониясига ва махсус тартибли колониядан қаттиқ тартибли колонияга суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаганларидан кейин кодексининг назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Маҳкумлар қаттиқ ва умумий тартибли колониядан ушбу Кодекс биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўтказилади.

. Интизомий жазо чоралари

Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

Маҳкумлар меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад этиш ёки ишдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса, интизомий жавобгарликка тортилмайди.

. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби

Интизомий жазо ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва хусусиятига мос бўлиши керак.
Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта ҳуқуқбузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта ҳуқуқбузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.
Интизомий жазо ёзма равишда, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.
Интизомий жазони қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари қлиги инобатга олинади.
Интизомий жазо дарҳол ижро этилади. Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир ой ичида ижро этилмаган бўлса, у ижрога қаратилмайди.

. Интизомий жазо устидан шикоят бериш

Маҳкум ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан хоҳишига кўра юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Шикоят берилиши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди. Юқори мансабдор шахс, прокурор ёки суд интизомий жазони юмшатиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.

. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида маҳкум янги интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазони қўллаш хусусиятлари

Жазони ижро этиш муассасаларининг интизомий бўлинмаларига қуйидагилар киради:

Махсус тартибли колонияларнинг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг карцерларида маҳкумларни якка сақлаш белгиланади.
Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ва ўтказиш муассаса бошлиғининг жазо муддати кўрсатилган қарори асосида ҳамда тиббий рухсатнома бўлган тақдирда амалга оширилади.
Маҳкумлар интизомий бўлинмалардан муассасаларига ўтказилган тақдирда улар муассасаларида бўлган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Интизомий бўлинмаларга:

. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўлловчи мансабдор шахслар

Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар эга.

. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, шунингдек ички тартиб қоидаларида тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.

. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи

Жазони ўташ тартибини камида икки марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган бўлса, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб ҳисобланади.
Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади.
Режимни ашаддий бузувчи енгиллаштирилган сақлаш шароитига, ўтказилмайди, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этилмайди.

II кичик бўлим. КОЛОНИЯЛАР ВА ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ

мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган, шунингдек умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазо ўтайдилар.
ижобий тавсифга эга ва:

. жазони ўташ шартлари

. маҳкумлар меҳнати ва таълими

маҳкумлар меҳнати ушбу Кодексда белгилаб қўйилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Маҳкумларни бошқа ишга ўтказишни корхона, муассаса ёки ташкилот маъмурияти билан келишган ҳолда амалга оширади.
Маҳкумларга муассаса жойлашган ердаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан ўқишга рухсат этилади.

. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ

. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби

Умумий тартибли колонияларда жазони:

Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Умумий тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.
Тарбия колониясидан ўтказилган маҳкумлар жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.

. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари

Умумий тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Маҳкумлар йил мобайнида:

. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ

. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби

Қаттиқ тартибли колонияларда жазони:

. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари

Қаттиқ тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Маҳкумлар йил мобайнида:

. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ

. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби

Махсус тартибли колонияларда жазони:

Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Махсус тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.

. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари

Махсус тартибли колонияларда маҳкумлар камераларда ёки умумий яшаша биноларида яшайдилар.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Маҳкумлар йил мобайнида:

Камераларда сақланадиган маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши тақиқланади.

. Турмаларда жазони ўташ

. Турмаларда жазони ўташ тартиби

Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш ушбу Кодекснинг назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Турмаларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатидан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари турмаларда жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.

. Турмаларда жазони ўташ шартлари

Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилган маҳкумларга рағбатлантириш тарзида ҳар кунлик сайр муддати бир соатга узайтирилиши мумкин.

. Тарбия колонияларида жазони ўташ

. Тарбия колонияларида жазони ўташ тартиби

Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.

. Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари

Тарбия колонияларида маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

. Тарбия колонияларида қўлланиладиган қўшимча рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари

Тарбия колонияларида маҳкумлар ушбу Кодекснинг назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари:

Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун тарбия колонияларида маҳкумларга ушбу Кодекснинг назарда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари томошага боришдан бир марта маҳрум этиш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин.

. Ҳибсхонага киритиб қўйиш тариқасидаги интизомий жазо чорасини қўллаш хусусиятлари

Тарбия колониясида ҳибсхонага киритиб қўйиш тариқасидаги интизомий жазо ўн уч ёшдан ўн олтигача бўлган маҳкумларга етти суткагача, ўн олти ва ундан катта ёшдаги маҳкумларга эса ўн суткагача бўлган муддатга қўлланилади.
Тарбия колониясининг ҳибсхонасига киритиб қўйилган маҳкумларнинг сайр қилиш муддати суткасига икки соат қилиб белгиланади.

. Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумлар, одатда, йигирма бир ёшга тўлгунга қадар, тарбия колонияларида қолдирилади.
Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори билан амалга оширилади.

. Маҳкумларни тарбия колонияларидан жазони ижро этиш колонияларига ўтказиш

Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади.
Жазо ўташни давом эттириш учун маҳкумларни жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масалалари суд томонидан кодексининг назарда тутилган тартибда ҳал этилади.

. Айрим тоифадаги маҳкумлар томонидан жазони ўташ хусусиятлари

. Маҳкума ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар учун қўшимча ҳуқуқлар

Маҳкума ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ушбу Кодексда маҳкумлар учун назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари:

Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан муддати беш суткагача бўлган, шу жумладан муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш имконияти билан, узоқ муддатли учрашув берилиши мумкин.

. Маҳкума аёлларнинг муассаса доирасидан ташқарида яшаши

Ижобий тавсифга эга маҳкума аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган вақт мобайнида, шунингдек боласи уч ёшга тўлгунга қадар муассаса бошлиғининг прокурор тасдиқлаган қарори билан колония ҳудудидан ташқарида яшашга рухсат этилиши мумкин.
Муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи Жиноят кодекси тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди.
Колония ҳудуди доирасидан ташқарида яшайдиган маҳкумлар:

Муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

. Болаларни жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштириш

Маҳкума аёлларни сақлашга мўлжалланган колониялар қошида болалар уйи ташкил этилади, унда болалар нормал яшаши ва камол топиши учун зарур шароитлар таъминланади.
Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан бирга бўлишга ҳақли.
Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки, ҳомийлик ва васийлик органининг қарорига биноан, бошқа шахсларга берилиши ёхуд тегишли болалар муассасаларига юборилиши мумкин.
Агар маҳкуманинг жазони ўташ муддати тугашига кўпи билан бир йил қолган ва у оналик бурчларини лозим даражада бажариб келган бўлса, муассаса маъмурияти боланинг болалар уйида бўлиш вақтини узайтириши мумкин.

. Маҳкума аёлларнинг муассаса доирасидан четга қисқа муддатли чиқиши

Мактабгача ёшдаги болалари бор маҳкума аёлларга болаларини қариндошлариникига, васийлариникига ёки болалар муассасаларига жойлаштириб келиш учун вақтини (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда ўн беш суткагача муддатга четга чиқишга рухсат этилиши мумкин.
Вояга етмаган ногирон болалари бор аёлларга бир йилда бир марта улар билан учрашиш учун йўлга кетадиган вақтни ҳисобга олмаганда етти суткагача бўлган муддатга четга чиқишга рухсат этилади.

( 2003 йил 30 август қонуни билан чиқариб ташланган).

V БЎЛИМ. УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби ва шартлари

. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ тартиби

Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар махсус сақлаш шароитларига эга бўлган махсус тартибли колонияларда сақланадилар. Уларга нисбатан ушбу бобда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда махсус тартибли колониялар тартиби татбиқ этилади.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар камераларга кўпи билан икки кишидан жойлаштириладилар. Маҳкумларнинг илтимосига кўра ёки зарурат тақозо этганда улар бир кишилик камераларда сақланишлари ҳам мумкин.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар жазони қаттиқ, одатдаги ва енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтайдилар.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар жазонинг дастлабки ўн йилини қаттиқ сақлаш шароитларида ўтайдилар.
Муддатнинг камида ўн йилини ўтаган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар қаттиқ сақлаш шароитларидан одатдаги сақлаш шароитларига ўтказилишлари мумкин.
Муддатнинг камида ўн беш йилини ўтаган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар одатдаги сақлаш шароитларидан енгиллаштирилган сақлаш шароитларига ўтказилишлари мумкин.

. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ шартлари

. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларнинг меҳнатини ташкил этиш

Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларнинг меҳнати одатдаги ва енгиллаштирилган сақлаш шароитларида сақланаётган шахслар учун иш камераларида ташкил этилади.

. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари

Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан ушбу Кодекс биринчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари қўлланилади. Белгиланган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитларига ўтказилган маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш тартибида қўшимча учрашиш ёки телефон орқали сўзлашиш имконияти ҳам берилиши мумкин.
Умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан ушбу Кодекс биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари қўлланилади. Умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, одатдаги ва енгиллаштирилган сақлаш шароитларида белгиланган тартибни ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумлар қуйидаги тартибда:

. Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш

Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Авф этиш тўғрисидаги илтимоснома умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазо муддатининг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин берилиши мумкин.
Авф этиш тўғрисидаги илтимоснома узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилинган шахс томонидан у тайинланган жазо муддатининг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин берилиши мумкин.

VI бўлим. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА НИСБАТАН ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ, ҚАМОҚ ВА ИНТИЗОМИЙ
ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

. Хизмат бўйича чеклаш ва қамоқ тариқасидаги жазоларни
ижро этиш

. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш
тартиби

Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо ижросини маҳкум ҳарбий хизмат ўтаётган жойдаги, ушбу Кодекс учинчи қисмида кўрсатилган командир (бошлиқ) амалга оширади.
Командир (бошлиқ) ҳукм нусхасини ва суд фармойишини олганидан кейин уч кун ичида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради:

Командир (бошлиқ) буйруғи маҳкум ҳарбий хизматчи эътиборига етказилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига ҳукм нусхаси билан биргаликда қўшиб қўйилади.
Командир (бошлиқ) ҳукм ижро этилганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга уч кунлик муддат ичида хабар беради.

. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддатини ҳисоблаш

Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати ҳукмни ижро этиш тўғрисида буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан маҳкум ҳарбий хизматчи ҳибсда ушлаб турилган вақт жазони ўташ муддатига қўшилмайди.

. Хизмат бўйича чеклаш вақтида пул таъминотидан чегириб қолиш

Суд ҳукми билан хизмат бўйича чекланган ҳарбий хизматчининг пул таъминотидан чегирма лавозим ва ҳарбий унвонга доир маошдан ҳисоблаб чиқарилади.

Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан улар содир этган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини ва маҳкумнинг шахси, шунингдек хулқ-атвори ҳамда ҳарбий хизматга муносабатини инобатга олган ҳолда тарбиявий иш олиб борилади.

. Маҳкумнинг хизмат вазифасини ўзгартириш

Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо муддати мобайнида маҳкум ҳарбий хизматчининг лавозими ва ҳарбий унвони оширилиши мумкин эмас.
Командир (бошлиқ) қарорига биноан маҳкум ҳарбий қисм доирасида ёки бошқа қисмга кўчирилган ҳолда бошқа тенг лавозимга ўтказилиши мумкин.

. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо ижросини тугатиш

Хизмат бўйича чеклаш муддати тугашидан камида уч кун олдин командир (бошлиқ) жазо ижроси тугатиладиган санани кўрсатиб буйруқ чиқаради.
Буйруқ нусхаси ҳукм чиқарган судга юборилади.

. Ҳарбий хизматдан бўшатилганда жазони алмаштириш

Хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилинган шахс ҳукмда белгиланган жазо муддати тугагунига қадар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларда ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин. Бундай ҳолда командир (бошлиқ) жазо муддатининг ўталмай қолган қисмини бошқа жазо билан алмаштириш ёки жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун материалларни судга тақдим этади.

. Қамоқ тариқасидаги жазони ўташ

. Интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазони ижро этиш

. Жазони ижро этиш тартиби

Интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг шунга махсус мўлжалланган ҳарбий қисмлари (интизомий қисм) томонидан ижро этилади.
Маҳкумларни интизомий қисмга жўнатиш ва бу қисмларда қабул қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жазони интизомий қисмда ўташ даврида барча маҳкумлар, ҳарбий унвонлари, лавозимлари ва аввалги хизматлари хусусиятидан қатъи назар, солдатлар (матрослар) ҳолатида бўладилар ҳамда белгиланган кўринишдаги кийимда юрадилар ва тафовут белгиларини тақадилар.
Интизомий қисмда жазони ўтаётган ҳарбий хизматчилар маҳкумлар учун ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган режим талабларига риоя этишлари шарт.

. таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш

Маҳкумларга интизомий қисмда ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ шароити яратиб берилади.
Маҳкумларни озиқ-овқат, ва бошқа нарсалар билан таъминлаш, шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган норма асосида амалга оширилади.
Касалхона шароитида тиббий ёрдам олишга муҳтож маҳкумлар, даволаниш учун соқчи назорати остида госпиталга жўнатилади ва махсус жиҳозланган палаталарда сақланади.
Маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ҳар ойда муддатли ҳарбий хизмат солдатлари ва матрослари учун белгиланган таъминот пули ўтказиб борилади.
Маҳкумлар ўз ёнида сақлаши, пул ўтказиш йўли билан сотиб олиши ёки посилка, йўқлов ва бандероллар ичида олиши мумкин бўлган энг зарур нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Интизомий қисмда маҳкумлар қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга.
Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан қисқа муддатли учрашуви ойда бир марта тўрт соатгача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар ишдан ва машғулотлардан бўш вақтда, махсус жиҳозланган хонада, интизомий қисм вакили кузатуви остида ўтказилади.
Маҳкумларнинг яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашувлари йилига уч марта уч суткагача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар интизомий қисмнинг махсус жиҳозланган биносида ёки қисм командирининг рухсати билан интизомий қисм ҳудудидан ташқарида ўтказилади. Узоқ муддатли учрашув вақтида маҳкумлар ишдан ва машғулотлардан озод қилинади.
Маҳкумнинг илтимосига кўра учрашув телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.
Учрашувлар ва телефон орқали сўзлашувлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ҳамда юбориши

Интизомий қисмда маҳкумлар ҳар ойда битта посилка ёки йўқлов ва чекланмаган миқдорда бандероллар олиш ҳуқуқига эга.
Ўз номига келган посилка, йўқлов ва бандеролларни маҳкумларнинг ўзи интизомий қисм вакили назорати остида очади. Фойдаланиш тақиқланган нарсалар ва буюмлар белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Маҳкумлар номига келган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилиб, бу ҳақда уларга хабар қилинади.
Маҳкумлар посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини чекланмаган миқдорда юборишлари мумкин.
Посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Интизомий қисмда маҳкумлар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олиши ҳамда жўнатиши мумкин.
Ўз номига келган хатларни маҳкумларнинг ўзи интизомий қисм вакили назорати остида очади. Хат ичидаги тақиқланган нарсалар олиб қўйилади ва улар юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилади. Хатлар ва телеграммаларнинг мазмуни текширилмайди.
Маҳкумлар жўнатадиган хатларни очиш тақиқланади.

Интизомий қисмда маҳкумларга муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган таътиллар берилмайди.
Ҳарбий хизматчиларга алоҳида ҳоллар (яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллиги,
маҳкумга ёки унинг оиласига жиддий моддий зарар етказган воқеалар) муносабати билан учун кетадиган вақтни ҳисобга олмаганда, интизомий қисм доирасидан четга чиқиш ҳуқуқини берадиган қисқа муддатли — етти суткагача таътил берилиши мумкин. Маҳкумнинг қисқа муддатли таътилда бўлиш вақти жазони ўташ муддатига қўшилади.

Интизомий қисмда маҳкумлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга жалб этиладилар.

. Маҳкумларнинг тарбияси ва таълими

Интизомий қисмда маҳкумлар тарбияси ва таълими Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур асосида ташкил этилади ва ўтказилади.

Интизомий қисмда маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:

. Интизомий жазо чоралари

Интизомий қисмда маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:

. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби

Интизомий қисмда маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

. Жазони ўташ вақтини ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисоблаш

Интизомий қисмда маҳкумларнинг жазони ўташ вақти ҳарбий хизмат муддатига қўшилмайди.
Интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кодексининг мувофиқ кўриб чиқилади.

VII бўлим. ҚЎШИМЧА ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

. Қўшимча жазоларни ижро этиш тартиби ва шартлари

. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби

Маҳкумни ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суд ҳукмнинг нусхасини шу унвонни берган органга юборади. Захирадаги ҳарбий хизматчига тааллуқли ҳукм нусхаси унинг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимига юборилади.

Унвон берган органнинг мансабдор шахси маҳкумни унвондан маҳрум қилиш тўғрисидаги ёзувни белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларга киритади, бу унвон билан боғлиқ ҳуқуқ ва имтиёзларни тугатиш чораларини кўради ҳамда ҳукм чиқарган судга ҳукмнинг нусхаси олинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида унинг ижро этилганлиги ҳақида хабар қилади.

. мусодара қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби

чиқариб ташланган 2007 йил 24 сентябрь № ЎРҚ-115

VIII бўлим. ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

. Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш

. Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ҳоллари

Суд томонидан тайинланган жазо муддати тугагунга қадар маҳкум қуйидаги ҳолларда жазони ўташдан озод қилиниши мумкин:

. Маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилишга, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш тартиби

Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш суд томонидан кодексининг белгиланган тартибда қўлланилади.
Маҳкум жазо муддатининг Жиноят кодекси 73, 74, 89 ва белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса кўриб чиқиши ҳамда тақдим қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт.
Маъмурият маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этишни рад этган тақдирда маҳкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома билан мурожаат этишга ҳақли.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тариқасидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига биноан суд томонидан амалга оширилади.
Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома такроран киритилиши ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин.

. Касаллик туфайли ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик оқибатида жазодан озод қилишга тақдим этиш тартиби

Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти Жиноят кодексининг назарда тутилган ҳолларда маҳкумни жазони ўташни давом эттиришдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади. Айни бир вақтда судга тиббий комиссия хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади.
Маҳкумни озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ тариқасидаги жазодан касаллиги туфайли озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус тиббий комиссияси хулосаси асосида киритилади. Бундай касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Маҳкумни ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома ҳнат эксперт комиссияси хулосаси асосида киритилади.
Жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома бундай таътил ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади.
Ҳарбий хизматчиларни интизомий қисмга жўнатиш ёки хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома тегишли ҳ комиссиянинг уларни ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиш ҳақидаги хулосаси асосида киритилади. Аёл ҳарбий хизматчилар хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам озод қилинадилар.

. Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби

Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Жазони ижро этиш муассасасининг ёки жазони ижро этувчи бошқа органнинг маъмурияти тегишли асос бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани судга киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт. Маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

. Жазо ижросини тугатиш

. Жазо ижросини тугатиш асослари

Қуйидагилар жазо ижросини тугатиш учун асос бўлади:

. Жазо ижросини тугатиш вақти

. Ҳ тартиби, ҳужжатларни ва шахсий буюмларни бериш

. Маҳкум вафот этганлиги муносабати билан жазо ижросини тугатиш тартиби

Маҳкум вафот этган тақдирда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу ҳақда зудлик билан марҳумнинг яқин қариндошларидан бирига телеграф орқали хабар қилади.
Марҳумнинг жасади қариндошларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.
Маҳкумнинг қариндошларидан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, муассаса маъмурияти марҳумни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган тартибда дафн этади.

. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиш тартиби

. Маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш

Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг жазони ўташ муддати тугашига узоғи билан уч ой қолганда уни озодликка чиқаришга тайёрлаш, меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, унинг муассасадан озод бўлгандан кейинги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадида маҳкум билан тарбиявий иш олиб боради.
Ишда ва турмушда ўрнашишга муҳтож шахслар аниқланган тақдирда муассаса маъмурияти олдиндан маҳкум яшашни мўлжаллаётган жойдаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказини унинг озод қилиниши, турар жойи қлиги, меҳнат қобилияти ва ихтисоси тўғрисида хабардор этади.
Муассаса маъмурияти айни бир вақтда устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати ўрнатилиши зарур бўлган шахсларни аниқлайди ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга тегишли тақдимнома киритади.

. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган шахслар яшашни мўлжаллаётган жойга етиб олиши учун йўл ҳужжатлари, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёки пул компенсацияси билан таъминланадилар.
Озод қилинаётган шахсларда мавсумий кийим ва пойабзал, шунингдек уларни сотиб олишга пул бўлмаса, улар кийим ва пойабзал билан бепул таъминланадилар. Шу мақсадлар учун озод қилинаётган шахсларга бир йўла тўланадиган пул нафақаси берилиши мумкин.

. Маҳкумларнинг озод қилиниши тўғрисида хабар бериш ва озод бўлган шахсларни кузатиб бориш

Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкумларнинг озод этилганлиги тўғрисида:

IX бўлим. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ

. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва уларни ижро этиш асоси

. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари

Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига:

. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш асоси

Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари Жиноят кодексининг 72, 87, назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд томонидан тайинланади.

. Шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назорат

. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби

Жазоларни ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради.
Шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси суд ҳукми (ажрими) нусхасини ҳамда ҳарбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимга юборади. Ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида маҳкум рўйхатга олинганлиги тўғрисида, хизматни тугатганидан кейин эса, жўнаб кетганлиги тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиши шарт.

. Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари

Шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариши, шунингдек чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.

. Судга тақдимнома киритиш

Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда маҳкум хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.

. Синов муддатини ҳисоблаш

Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

. Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни тугатиш

Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назорат синов муддати тамом бўлиши билан тугатилади ва маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияси ёки ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги рўйхатидан чиқарилади.

. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш

. Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан экспертизаси хулосасига мувофиқ қуйидаги тартибда қўлланилади:

. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги тартибда қўлланилади:

. экспертизасини тайинлаш асослари

Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса — қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.

. Руҳий касалларни кўчириш

Касалларни руҳий касалликлар шифохонасига кўчириш, шунингдек уларни бир касалхонадан иккинчисига ўтказиш қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда давлат ҳисобидан амалга оширилади.

. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволанаётган беморлар:

Беморлар адвокат хизматидан фойдаланишлари мумкин. Даволаш самарадорлигини ва касаллар ёки бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда беморларнинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Беморлар тайинланган муолажани қабул қилиши ва ички тартиб қоидаларига риоя этиши шарт.

. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни сақлаш шароитлари

. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни даволашни ташкил этиш

Руҳий касалларни мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ташҳис қўйиш, даволаш ва соғлиқни тиклаш усуллари қўлланган ҳолда ўтказилади.

. Бемор қочиб кетган ёки вафот этган тақдирда шифохона маъмуриятининг ҳаракати

Мажбурий даволанишда бўлган бемор қочиб кетган тақдирда руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти зудлик билан уни қидириб топиш чораларини кўриши ҳамда бу ҳақда шифохона жойлашган ердаги ва бемор, унинг қариндошлари ёки васийлари яшайдиган жойдаги прокурорни, ички ишлар органларини, психоневрология диспансерини, шунингдек мажбурий даволаш чорасини тайинлаган судни хабардор қилиши шарт.
Мажбурий даволанишда бўлган бемор вафот этганлиги тўғрисида руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти унинг қариндошлари ёки васийларини, прокурор ва судни, шунингдек бемор яшаган жойдаги психоневрология диспансерини хабардор қилади.
Вафот этган бемор жасадини бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

. Беморни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тўғрисида хабар

Беморни шифохонадан чиқаришдан ўн кун олдин руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти бу ҳақда унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига, шунингдек унинг қариндошлари ёки васийларига хабар қилади.
Мажбурий даволаниш суд томонидан бекор қилинганидан кейин ўн сутка ичида даволаш муассасаси маъмурияти беморнинг яшаш жойидаги психоневрология диспансерига амбулатория картасидан кўчирма юборади ҳамда унинг қариндошлари ёки васийларини, шунингдек беморнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларини воқеадан хабардор қилади.

. Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби

Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилган шахсларга даволанишда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.

. Беморларни яшаш жойига юбориш

Беморлар яшаш жойига қариндошлари ёки васийлари ёхуд тиббий ходимлар кузатувида юборилади.
Беморнинг яшаш жойигача етиб бориш, кузатувчи шахснинг эса, харажатлари давлат ҳисобидан тўланади.

. Беморлар ва руҳий касалликлар шифохонаси ходимлари хавфсизлигини таъминлаш

Беморлар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, беморларнинг руҳий касалликлар шифохонаси (бўлинмаси) доирасидан ташқарига ўзбошимчалик билан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида тизими жорий этилади.
Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарини қўриқлаш тиббий ходимлар томонидан, экспертизаси бўлинмалари ва кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналарида — ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Бемор жазавага тушган, шунингдек тиббий ходимларга итоат этмаган ва уларга жисмоний қаршилик кўрсатган тақдирда унга нисбатан қўлкишан, боғлаш воситалари ва бошқа махсус воситалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қўлланилиши мумкин.

. Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволаш ўтказилиши устидан назорат

Руҳий касалликлар шифохоналарида (бўлинмаларида) мажбурий даволаш ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

. Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

. Вояга етмаган шахсларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш

. Жабрланувчидан узр сўраш

Вояга етмаган шахс жабрланувчидан оғзаки ёки ёзма равишда, кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда узр сўрайди.
Узр сўраш жойи, вақти ва тартибини суд белгилайди. Узр сўраш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси
ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.

. Етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш

Вояга етмаган шахснинг етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаши ёхуд бартараф этиши суд томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаш ёхуд бартараф этиш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.

. Махсус ўқ муассасасига жойлаштириш

Вояга етмаган шахслар халқ таълими органларининг махсус ўқ муассасаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилади. Вояга етмаган шахсларнинг махсус ўқ муассасаларида бўлиши тартиби ва шароити, ўқув жараёни ва тарбиявий таъсирга оид ишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг кодексини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг кодекси тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг кодекси 1997 йил 1 октябрдан эътиборан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш ва ўташ тартибини 1997 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикасининг кодексига мувофиқлаштирсин; қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиши лозим бўлган қамоқ уйлари фойдаланишга топширилгунга қадар уларни тергов ҳибсхоналари ва турмада жазони ижро этиш ва ўташнинг кодексида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда сақланишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимининг базасини ривожлантиришни, колониялар, тергов ҳибсхоналари, ихтисослаштирилган қамоқ уйлари, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ишлаб чиқариш корхоналарини қуришни (реконструкция қилишни) таъминласин; давлат эҳтиёжларига мўлжалланган маҳсулотларнинг айрим турларини тайёрлаш учун буюртмаларни жазони ижро этиш муассасалари корхоналарига тақсимлашни ҳамда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг меҳнатидан ишлаб чиқариш ва соҳа объектларини қуришда фойдаланишни ҳар йили назарда тутсин; Ўзбекистон Республикаси қонунларини кодексига мувофиқлаштириш тўғрисида Олий Мажлисга таклифлар тақдим этсин; ҳукумат қарорларини кодексига мувофиқлаштирсин; республика вазирликлари ва идораларининг кодексига зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг кодекси нашр этилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э.Халилов

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *